Савол: МЧЖ (Масъулияти Чекланган Жамият, Инглиз тилида: LLC – Limited Liability Company) электрон тижорат бизнеси учун тўғри бизнес структурасими?

Електрон тижорат бизнесини йўлга қўйишда, қабул қилиш керак бўлган энг муҳим қарорлардан бири бу қандай фирма турини танлаш ва уни рўйхатдан ўтқазишдир. Бу борада биз айнан LLC (МЧЖ) фирма турини тавсия қиламиз.

МЧЖ (LLC) нима дегани?

МЧЖ атамаси Масъулияти Чекланган Жамият (МЧЖ) – инглиз тилида Limited Liability Company (LLC) – деган маънони англатади. АҚШда худди Якка Тартибдаги Тадбиркорлар (Sole Proprietorships) ва Умумий Шерикчилик Ширкатлари (General Partnerships) каби МЧЖлар ҳам қонуний юридик шахслар бўлиб, уларнинг даромадлари ва зарарлари эгасининг шахсий солиқ декларациясида қайд этилади (бу солиқларни топшириш ва тушунишни осонлаштиради). Яъни бошқа кўпгина мамлакатлардан фарқли ўлароқ, АҚШда МЧЖ солиқлари тоғридан тўғри унинг таъсисчилари (members) елкасига тушади ва улар ўз МЧЖлари солиқларини шахсий солиқлари билан бирга тўлашлари керак бўлади. Шунингдек, АҚШда МЧЖлар даромад солиғи тўлашлари шарт эмас.

МЧЖни ташкил этиш – бизнесингизни рўйхатдан ўтказишнинг энг оддий усули ва албатта, сизнинг фирмангиз / бизнесингиз судга тортилган тақдирда шахсий мулкларингизни ҳимоя қилишнинг энг яхши усулларидан биридир.

АҚШда Масъулияти чекланган жамиятни ташкил этишнинг афзалликлари нимада?

Юқорида айтиб ўтилганидек, шахсий активларни ҳимоя қилиш МЧЖнинг энг муҳим афзалликларидан биридир. Бундан ташқари, МЧЖ бир қатор бошқа афзалликларга эга:

– МЧЖларни ташкил этиш ва бошқариш осон, чунки уларда мажбурий йиғилишлар талаби йўқ (mandatory and frequent meetings – кўпгина бошқа мамлакатларда бундай талаблар мавжуд) ва улар жуда кам доимий процедураларга эга (ongoing procedures);

– Солиқлар МЧЖлар учун муаммо эмас, чунки улар мослашувчан (flexible) ва ҳисобот топшириш осон;

– Агарда сиз АҚШда ёки Европа Иттифоқида яшамасангиз, АҚШда очилган МЧЖ сиз учун солиқсиз / оффшор фирма ролини ўйнаши мумкин;

– МЧЖлар бир ёки бир нечта таъсисчилар (АҚШда “members” дейилади) томонидан тузилиши мумкин;

– МЧЖлар махфийликни жуда яхши сақлайди, айниқса Ваёминг шатида (яъни таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар омма учун очиқ бўлган датабазаларда бўлмайди).

Энди, нима учун айнан МЧЖ электрон тижорат бизнеси учун тавсия қилинади?

1️⃣  Кенгайиш ва даромад олиш имкониятига эга бўлган онлайн бизнесни юритиш катта миқдордаги рискларни ҳам ўз ичига олади ва бундай ҳолатда, табиийки, бизнес эгалари, таъсисчилар ҳуқуқий томондан ҳимояланган бўлишлари керак. Электрон тижорат бизнесингизни рўйхатдан ўтказишнинг биринчи сабаби ҳуқуқий ҳимоядир. Ҳар бир бизнес эгаси шахсий активлари ва ўзи учун ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши керак ва МЧЖ буни осонлик билан таъминлайди;

2️⃣  Электрон тижорат бизнесингиз учун МЧЖга муҳтожлигингизнинг иккинчи сабаби профессионал обрўингизни ҳимоя қилишдир: агар сиз бирор сабабга кўра қўлга тушсангиз ёки кимдир сизнинг устингиздан судга мурожаат қилса, сиз нафақат мулкингизни, балки тадбиркор сифатидаги обрўингизни (reputation) ҳам йўқотишингиз мумкин: Ривожланган мамлакатларда қонун устиворлигидан турли фирибгарлик йўлларида фойдаланиш ҳолатлари жуда кенг тарқалган – масалан муваффақиятли бизнеслар ёки тадбиркорларнинг устидан ҳар хил иғволарни қилиб судга мурожаат қилиш ва улардан пул талаб қилиш каби ҳолатлар. Айнан шундай ҳолатларда МЧЖ сизни ва сизнинг шахсий активларингизни ҳимоя қилади, чунки у ўзининг Федерал солиқ ID рақамига эга бўлган алоҳида юридик шахс сифатида тан олинган. МЧЖ юридик шахс сифатида фақатгина ўзининг мажбуриятлари ва қарзлари учун жавобгардир, унинг эгаси ёки эгаларининг мажбуриятлари учун жавоб бермайди. Мисол учун, кредиторлар ёки бошқа шахслар компаниянгизга қарши судга даъво киритмоқчи бўлса, улар сизнинг шахсий банк ҳисобингиздан пул ундира олмайди, машинангизни ёки уйингизни олиб кета олмайди. Бундай вазиятда МЧЖга нима бўлишидан қатъий назар (ҳуқуқий томондан), сизнинг тадбиркор сифатидаги обрўйингиз зарар кўрмайди ва шахсий мулкларингиз ҳимоя остида бўлади;

3️⃣  МЧЖ ташкил этишнинг учинчи сабаби – бизнесда потенциял мижозларнинг, инвесторларнинг, ёки шерикларнинг ишончини қозонишдир. Сиз АҚШ бозорига киришни, у ердаги мижозларнинг ишончини қозонишни, даромадингизни оширишни ва эҳтимол бизнесингиз учун “Kickstarter compaign” бошламоқчи бўлгангиз МЧЖ сизнинг ходимларингиз, мижозларингиз, инвесторларингиз ва тармоғингиз учун “ишонч белгиси” бўлиб хизмат қилади, яъни инсонлар (ва бошқа бизнеслар) ким билан ишлаётганини, унга ишониш мумкинлигини ва энг асосийси бу бизнес қонуний эканлигини кўришади;

4️⃣  Ва ниҳоят, МЧЖ эгаси сифатида сиз ҳуқуқий хавфсизлик ва махфийликка эга бўласиз, чунки: АҚШда ҳисобот бериш ва маълумотларни ошкор қилиш талаблари ва мажбуриятлари МЧЖ эгалари учун чеклангандир. Компаниянинг мулклари давлат датабазаларида қайд этилмайди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, МЧЖ ҳар қандай электрон тижорат бизнеси эгаси учун жуда яхши бизнес шаклидир; 

➡️  JR & Firm фирмаси АҚШда бизнес бошлаш ва уни юритишга оид барча ҳуқуқий сервисларни таклиф этади. АҚШда биз орқали фирма очганингизда, масофадан туриб корпоратив банк ҳисоб рақами очиш имконияти бўлади – бунинг учун АҚШга боришингиз шарт эмас.

🌐  Шу билан бир қаторда, биз дунёнинг 130дан ортиқ мамлакатларида бизнес бошлаш, оффшор банк ҳисоб рақамлари очиш, фирмаларни структура қилиш, сотиш, ёпиш, сармоя киритиш орқали яшашга рухсат ёки фуқаролик олиш билан боғлиқ ҳуқуқий сервисларни таклиф этамиз.

📩  Мурожаат учун: contact@jrandfirm.com

Xizmatlar

Konsultatsiya

Agarda siz xalqaro biznes boshlash maqsadida bo’lsangiz va ishni qayerdan boshlashda ikkilanib turgan bo’lsangiz, biz bilan konsultatsiya uchun bog’laning va biz sizning barcha savollaringizga javob beramiz.

Address

1309 Coffeen Ave Ste 1200, Sheridan, WY 82801

Phone

+86 1304 0688 804

Email

contact@jrandfirm.com

Bog’lanish

4 + 10 =